Анвар Ғофуров: "Ўйиндан кейин йигитларга раҳмат айтдим"

Aslanov Jasurbek
10 сен 2026, 00:30
Суперлига 21-турдан ўрин олган "Нефтчи" – "Сурхон" учрашувидан сўнг "Сурхон" бош мураббийи Анвар Ғофуров матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Қаерга келишимиз ва ким билан баҳс олиб боришимизни билардик. Бунгача "Нефтчи" ўтган тур мағлубиятга учраганди ва бизга қарши катта куч билан ҳаракат қилишини билардик.

Барибир тажриба ўз сўзини айтиб рақиб ғалаба қозонди. Футболчиларимиз ўйинидан қониқдим. Тўғри, хатолар бор, кейинги ўйинларда тўғрилашга ҳаракат қиламиз. Шунингдек, кўпроқ вазият яратишга, имкониятлардан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламиз.

Мағлубиятга учраган бўлсак-да, учрашувдан сўнг йигитларга ўйин учун раҳмат айтдим. Ишлашда давом этамиз. Шунча йўл босиб келгани учун "Сурхон" мухлисларига катта раҳмат деб қоламан. Кейинги ўйинларда ишқибозларимизни хурсанд қиламиз деб ўйлайман.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia