Анвар Ғофуров: "Бугун омад биз томонда бўлди"

Aslanov Jasurbek
3 авг 2026, 22:41
Суперлига 15-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" – "Сурхон" (0:1) учрашувидан кейин "Сурхон" бош мураббийи Анвар Ғофуров матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Икакала жамоага ҳам очко жуда керак эди, шу боис ҳар икки жамоа яхши ўйин кўрсатди деб ўйлайман. Бугун бизга омад кулиб боқди, шу боис ғалаба қозондик. Футболчиларимиз кўп меҳнат ва ҳаракат қилишди. Тўғри, ўйинимиз жуда зўр эмас, ҳали бу борада кўп ишлашимиз керак. Узоқ йўл босиб келган жамоамиз мухлисларига алоҳида миннатдорчилик билдираман.

- Гол урган Ричард Фрайдейни нима учун алмаштирдингиз?

- Ҳар бир ўйинда футболчилар билан мулоқот қилиб турамиз. Улар ўзларини қандай ҳис қилаётганини сўраймиз. Фрайдей кўп меҳнат қилди ва бироз чарчаб қолди. Биз эса ҳужумга яна қўшишимиз керак эди, чунки "Қўқон-1912" голдан кейин фақат олдинга борди ва ўз навбатида бизга ҳам ҳужумда ўйинчи керак бўлди. Шуни инобатга олиб футболчини захирага олдик.

- Биламиз, "Сурхон"да ҳам бошқа клублар каби молиявий муаммолар етарли. Клуб яқинда икки нафар футболчи - Чинеду билан Беҳруз Каримовни қўйиб юборди. Уларнинг трансферидан пул тушдими? Шу ҳақда маълумот берсангиз.
- Билишимча, Беҳрузнинг келажагини ўйлаб шундоқ қўйиб юборилди. Янаям аниғини билмайман. Бошқа футболчилар ҳам сафимизни тарк этди. Ёшларга йўл очилди ва ҳозир шулар билан ишлаяпмиз. Чинеду ижарага берилди ва "Пахтакор" томонидан қанчадир пул берилиши керак. Лекин аниқ суммани билмайман.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia