

Мареска “Сити” рулида 2016 йилдан бери жамоани бошқариб келаётган Хосеп Гвардиоланинг ўрнини эгаллади.

“Бу ердаги даража жуда юқори ва Энцо Маресканинг бош мураббий этиб танлангани бежиз эмас.
Ўйлайманки, унда зарур фазилатлар ва янги ғоялар бор. Биз ҳам қайси услубда ўйнашимизни, қандай футбол кўрсатишимизни ва қайси тактикадан фойдаланишимизни тушуниб олишимиз керак.
Менимча, у жамоага жуда мос тушади, лекин албатта вақт талаб этилади. Бу биз учун мутлақо янги нарса, мураббийни алмаштириш осон эмас, шу сабабли мослашув маълум вақтни олади.
Вазифамиз — унга максимал даражада ёрдам бериш, уни эшитиш ва имкон қадар тезроқ кўникишга ҳаракат қилиш.
Мен у билан аллақачон кўришдим. Жороҳатим ҳақида, шунингдек, Пеп даврида жамоа қандай ўйнагани ва мен қандай ҳаракат қилганим ҳақида озгина гаплашиб олдик. Умуман олганда, ҳаммаси шу”, – деди Гвардиол.



