"Нефтчи" хавбеки муваффақиятли операция қилинди

Sherzod Nurmatov
3 авг 2026, 19:25
Фарғоналиклар ярим ҳимоячиси Йован Жокич “Навбаҳор”га қарши учрашув олдидан ўтказилган чигалёзди машғулотлари вақтида аввалги ўнг оёғидаги ахилл пайи жароҳатини қайта ҳис қилди.

“Чуқур тиббий текширувлар натижасига кўра, жароҳатни жарроҳлик йўли билан даволаш тавсия этилди. Шу мақсадда футболчимиз Финландиянинг Турку шаҳрига йўл олди ва бугун муваффақиятли жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди.

Операция режа асосида муваффақиятли якунланди. Шифокорлар тавсиясига кўра, Йован эндиликда реабилитация жараёнини бошлайди. Режага мувофиқ, у 2-3 ой давом этадиган тикланиш дастуридан сўнг жамоа машғулотларига қайтиши кутилмоқда”, – дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Нефтчи" матбуот хизмати