"Тенерифе" клуб ҳужумчисининг юраги тўхтаб қолгани бўйича баёнот эълон қилди

3 ноя 2026, 09:20
"Тенерифе" Сегунданинг 12-туридан ўрин олган "Андорра"га қарши ўйинда юраги тўхтаб қолган ҳужумчи Хесус де Мигельнинг соғлиғи бўйича расмий баёнот эълон қилди.

"Тенерифе" ўйинчиси Хесус де Мигель Нуэстра-Сеньора-де-Канделария Университет шифохонасининг интенсив терапия бўлимида бўлиб турибди. Вазиятнинг оғирлигига қарамай, унинг аҳволи барқарор. Тиббий ходимлар шифохонада бўлиб туришибди ва кейинги ўзгаришлар ҳақида ахборот бериб боришади", — дейилади клубнинг Х ижтимоий тармоғидаги хабарида.

Кўнгилсиз ҳодиса ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда, ҳисоб 2:2 бўлиб турганда юз берди. "Андорра" дарвозабони Хесус Овоно жарима майдончасидан ташқарига чиқиб, де Мигель билан тўқнашиб кетди, шундан сўнг ҳужумчи йиқилди. Футболчига шошилинч тиббий ёрдам керак бўлди ва учрашувни барибир якунига етказишнинг имкони бўлмади.

Ўхшаш янгиликлар


Сўнгги янгиликлар

Барча ›