Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"

Khoja
22 фев 2026, 07:52
Кеча "Андижон" жамоасининг мавсумолди таништирув маросими бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокими Абдураҳмонов Шуҳратбек ҳам иштирок этди. Тадбирда вилоят ҳокими жамоа олдига аниқ вазифа қўйилганини маълум қилди.

“Андижон” бу йили энг камида 3 таликга киради. Мен бу борада бош мураббий билан гаплашиб олганман”, - деб фикр билдирган вилоят ҳокими.

Эслатиб ўтамиз, "Андижон" Суперлиганинг илк турида "Сўғдиёна"га қарши "Бобур Арена"да майдонга тушади. Учрашув 27 феврал куни бўлиб ўтади.



KhojaМуаллиф
Манба: @PenaltyNarzulla