UZ

Сўнгги янгиликлар

21:30БАА. Азизбек Ғаниевнинг голи туфайли "Ал Батеҳ" 3 очкони қўлга киритди  3 21:03Педру Морейра "Пахтакор"ни тарк этди  40 20:54Дани Алвес медиалига клуби билан музокаралар олиб бормоқда  1 20:38"Европа Лигаси ғолиби ЕЧЛ йўлланмасига эга бўлмаслиги керак" — Арсен Венгер  10 20:13Мирко Йеличич: "Ўзбекистонда "тоза" ва техник футбол намойиш этишмаётганидан хафаман"  1 19:59Кейн уддалади, улар эса йўқ. Ҳеч қандай совринсиз қолган олти юлдуз (мутолаа учун)  4 19:32Сергей Лебедев: "Ҳакамлар устидан шикоят ёзаман"  16 19:20Бирга-бир вазиятларда жамоасини қутқарган посбон, хет-трик қайд этган футболчи, жамоаси камбэк қилган мураббий — Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари  5 19:06Про лига. "Олимпик" "ФарДУ"ни 1 тўп фарқи билан мағлуб этди  4 18:58Суперлига 8-тур фактлари. "Андижон" Олмалиқда ОКМКга 3 та гол урди, "Сурхон" 22 йил аввалги натижани такрорлади   2 18:41Рақиб майдонида: Ўзбекистон терма жамоаси нега БААда йиғин ўтказмоқчи?  16 18:12Жўраев, Ғиёсов, Турсунов, Давронов ... Суперлига 8-тур рамзий терма жамоаси   0 17:56"Манчестер Сити" англиялик хавбекка кўз тикди  0 17:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси "Одил Аҳмедов ФА" U-16'га ҳеч қандай имкон қолдирмади  1 17:07"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди: Анвар Бердиев истеъфога чиқди  12

“Андижон” раҳбариятида ўзгариш юз берди Янгиликлар

“Андижон” раҳбариятида ўзгариш юз берди

Бугун “Андижон” футбол клуби қароргоҳида жамоа аъзолари иштирокида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилишни Андижон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Муҳаммаджон Нишонов олиб борди. Йиғилишдан кўзланган мақсад клуб раҳбариятида юз берган ўзгаришни маълум қилиш эди. Бунгача клуб вице-прездиенти сифатида ишлаб келган Маъруфжон Абдисоломов ўз аризасига биноан истеъфога чиққани ўқиб эшиттирилди. Эндиликда ушбу лавозимда Жаҳонгир Мадихонов фаолият олиб борадиган бўлди. 2002 йилдан буён шаҳардаги “Наврўз” стадионида директор сифатида меҳнат қилиб келаётган Жаҳонгир Шавкатович илгари ҳам клубда бошқа лавозимда ишлаганди. Янги мавсумдан энди Мадихоновнинг ўзи клубни бошқарадиган бўлди.

Клуб қароргоҳида бўлиб ўтган йиғилишда мураббийлардан Виталий Легай, Расул Раҳмонов ва ўндан зиёд футболчилар ҳамда клуб ишчи ходимлари қатнашиб, ўз фикрларини билдириб ўтишди.

Йиғилишда клубнинг янги раҳбари сўз олиб, масъулиятли вазифани қабул қилиб олганини ва имкон қадар маҳаллий футболчиларга эътибор қаратган холда, жамоани энг аввало кучлилар сафига қайтаришни ҳамда раҳбарият, мухлислар томонидан бўлаётган ишончни оқлаш учун ишга жиддий ёндошишини билдириб ўтди.

Йиғилиш сўнггида раҳбарият ва мураббийлар ўзаро маслаҳатлашган ҳолда “Андижон”нинг навбатдаги йиғини 5 январь кунидан бошлаб ташкил этилиши маълум қилинди.



Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика