Суперлига 8-тур фактлари. "Андижон" Олмалиқда ОКМКга 3 та гол урди, "Сурхон" 22 йил аввалги натижани такрорлади

Iskandarov Abdulaziz
5 май 2025, 18:58
Суперлиганинг 8-турида бир нечта қизиқарли ва шиддатли учрашувлар бўлиб ўтди.

Дарвозаларга эса жами 30 та гол урилди, бир қатор анъаналарга барҳам берилди. Айрим фактлар янгиланди. 


- "Андижон" ўз тарихида биринчи маротаба Олмалиқда ва ўзаро учрашувларда 15 йилдан сўнг 3 та гол урди, якунда 3:4 ҳисобида мағлубиятга учради. 

- "Сурхон" Термизда бу турда "Пахтакор"ни мағлубиятга учратди. Жамоа бундай натижани 22 йилдан сўнг яна такрорлади, охирги маротаба мезбонлар 2003 йил уйда "шерлар"ни енгган эди. 

- "Нефтчи" 10 йилдан сўнг ўз майдонида "Сўғдиёна"ни ютди. Фарғоналиклар сўнгги бор 2015 йил рақибини "Истиқлол"да таслим этишни уддасидан чиққанди.

 

- "Қизилқум" 6 йилдан кейин Суперлигада "Навбаҳор" устидан ғалабани тантана қилди. Охирги мартта навоийликлар 2019 йил рақибидан 3 очко тортиб олган эди. 

- "Олтин изловчилар" 520 кундан сўнг уйга қайтди. 

- 7 йил, 2717 кундан сўнг яна Ғузор Суперлига ўйинига мезбонлик қилди. 



- "Қўқон-1912" 7 йилдан сўнг Тошкентда "Бунёдкор"ни ютди (2:1). Жамоа 2018 йил бу ишни уддалаганди.

- "Хоразм" - "Насаф" Суперлигада 15 йилдан сўнг тўқнаш келди ва дуранг қайд этди.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia