

Манбанинг таъкидлашича, клуб кейинги трансфер ойнасидаги асосий мақсадлардан бири бўлган 25 ёшли футболчининг трансфери бўйича музокараларни давом эттириш ниятида.

Футболчи шартномасининг шахсий шартлари бўйича келишиб олиш қийин бўлмайди, аммо "Ноттингем" расмийлари билан музокаралар қийин кечмоқда, чунки клуб футболчини қўйиб юбориш ниятида эмас.
Морган Гиббс-Уайт жорий мавсум клуб учун 34 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt футболчини 50 млн еврога баҳоламоқда.



