UZ

Сўнгги янгиликлар

19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  2 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  1 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  0 17:22"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 17:10"Ал Батаэҳ" — "Ал Наср". Таркиблар маълум  3 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  3 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  33 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  6 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  11

"Европа Лигаси ғолиби ЕЧЛ йўлланмасига эга бўлмаслиги керак" — Арсен Венгер Янгиликлар

"Европа Лигаси ғолиби ЕЧЛ йўлланмасига эга бўлмаслиги керак" — Арсен Венгер

Лондоннинг "Арсенал" клуби собиқ бош мураббийи Арсен Венгер еврокубоклар қоидаларига муносабатини билдирди.

Бу ҳақда "beIN SPORTS" хабар бермоқда.

УEФАнинг 2014 йилда қабул қилган қарорига кўра, Европа Лигаси ғолиби кейинги мавсумда Чемпионлар Лигасида иштирок этиш ҳуқуқини автоматик равишда қўлга киритади.

Венгернинг фикрича, футбол мутасаддилари бу ҳақда ўйлаб, қарорни қайта кўриб чиқишлари керак.

"Улар автоматик равишда Чемпионлар Лигасига эмас, Европа Лигасига йўлланма олишлари керак. Айниқса, агар гап Чемпионлар Лигасига бешинчи ўрин билан ҳам чиқишингиз мумкин бўлган АПЛ ҳақида борса. Бошқа томондан, одамлар бу соврин Европа Лигасига кўпроқ мотивация ва қизиқиш уйғотиш учун зарурлигини айтиши мумкин", – деди Венгер.

Эслатиб ўтамиз, АПЛда қуйи лигага тушиб кетиш зонасига яқин ўринларни эгаллаб турган "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" ушбу мавсум Европа Лигаси финалида ўйнаши мумкин.  

"Mail" ходими Натан Солт ЕЛ сўнгги чемпионлари рўйхатини тақдим этди:

23/24: "Аталанта" (чемпионатда 4-ўрин)

22/23: "Севилья" (12)

21/22: "Айнтрахт" (11)

20/21: "Вильярреал" (7)

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика