UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   0 20:24"Хайденхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:19"Астон Вилла" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  3 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  3 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:29"Вильярреал" — "Барселона". Таркиблар маълум  13 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  10 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  0 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  36

ОКМК – "Андижон" ва "Қизилқум" – "Навбаҳор" баҳсларида ишлаган ҳакамлар номуайян муддатга четлаштирилди Янгиликлар

ОКМК – "Андижон" ва "Қизилқум" – "Навбаҳор" баҳсларида ишлаган ҳакамлар номуайян муддатга четлаштирилди

Эксперт ҳакамлар ОКМК – "Андижон" (4:3), "Қизилқум" - "Навбаҳор" (3:2) ўйинида фаолият олиб борган ҳакамлар фаолиятини таҳлил қилди.

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган ОКМК – "Андижон" учрашувининг 60-дақиқасида ОКМК футболчиси тўпсиз вазиятда рақиб жамоа вакилининг юзига тирсак билан зарба берди. Бош ҳакам Рустам Лутфуллин ушбу ҳолатда VAR ҳаками билан маслаҳатлашган ҳолда тўғри қарор чиқарди ва тегишли чорани кўрди.

Бироқ беллашувнинг 85-дақиқасида баҳсли пенальти ҳолати юзага келди. Футболчилар ўртасида тўп учун кураш давомида бош ҳакам пенальти белгилади. Аммо вазиятни таҳлил қилган эксперт ҳакамлар қарорига кўра, ушбу ҳолатда 11 метрлик жарима зарбаси тайинланмаслиги керак эди. 

Ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра, Рустам Лутфуллин хатоликка йўл қўйгани учун номуайян муддатга четлаштирилди.


Шунингдек, "Қизилқум" – "Навбаҳор" ўйинининг 90+5-дақиқасида бош ҳакам Аҳрол Рисқуллаев "Навбаҳор" футболчисининг қўлига теккан тўп сабабли пенальти белгилади. VAR орқали вазият текширилгач, қарор ўзгаришсиз қолган ва 90+12-дақиқада ушбу пенальти амалга оширилган. Аммо экспертлар ушбу ҳолатда футболчининг қўли танасига ёпишиб тургани боис пенальти тайинланмаслиги керак деб топди. 

Ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра, Аҳрол Рисқуллаев ҳам ўйинда йўл қўйган хатоси туфайли номуайян муддатга четлаштирилди.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика