UZ

Сўнгги янгиликлар

12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  3 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  2 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  1 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  8 08:30Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" тарихидаги Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади  4 08:02ФИФА "Ал Насср" клубига трансфер тақиқи қўйди  1 07:39Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 04:29Франция кубоги. ПСЖ "Фонтене"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  0 04:27Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Севилья"ни таслим этди  24 04:24АПЛ. "Эвертон" ва "Арсенал" ўртасидаги ўйин тақдирини пенальтидан урилган гол ҳал қилди  6 04:20А Серия. "Ювентус" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  7

Миржалол Қосимов: "Яратганга шукр, бизни ҳаракатимизга яраша мукофотлади" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Яратганга шукр, бизни ҳаракатимизга яраша мукофотлади"

Суперлига 8-туридан ўрин олган ОКМК - "Андижон" (4:3) баҳсидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман. "Андижон" мухлисларига ҳам раҳмат. Ажойиб муҳит остида ўтган асабий ўйин бўлди. Шогирдларимга ҳам раҳмат айтаман. Бугун мағлуб бўлган тақдирда ҳам футболчиларни урушиш ниятим йўқ эди. Футболда бундай учрашувлар бўлиб туради. Биринчи бўлимда ёмон ўйнамадик. Тўп назорати ҳам бизда эди ва Ғиёсов гол урди. Футболда мана шундай қизиқарли воқеийликлар учраб туради. Бутун жамоа Дилшод Ёқубовни қўллаб-қувватлашди ва янада кўпроқ ҳаракат қилишди. Биринчи голда бироз ҳаяжон кузатилгандек. Иккинчи голни эса барча кўрди. Учинчи гол ҳам тушунарли. Яқин бурчак гол ўтказиб юборилса, бу дарвозабоннинг хатоси дея футбол ўргатишган мен ёш вақтларимда. Шунга қарамай, жамоа ўзида куч топа олди. Йигитлар борини бериб ўйнашди. "Андижон"га кейинги учрашувларда омад тилайман", - деди Миржалол Қосимов бугунги баҳс якунлангач.


- Учрашувдаги асосий ҳодисалари иккинчи бўлимда рўй берди. ОКМК 1:3 ҳисобида мағлуб бўлаётган чоғи, жамоангиз камбэк амалга ошира олишини қанчалик кутган эдингиз?

- Футболда ҳар нарса бўлиши мумкин. Шу сабабли футбол бутун дунёдаги энг машҳур спорт тури. Менга шижоат ва охиригача курашиш муҳим, аммо қалбимнинг тубида гол уриш ва дуранг қайд этишга интилиш нияти бор эди. Яратганга шукр, бизни ҳаракатимизга яраша мукофотлади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика