UZ

Сўнгги янгиликлар

12:55Аналитика - футбол кўзгуси...  0 12:40Моуринью "Реал" футболчисини олиб келмоқчи. "Фенербахче" "Қироллик клуби" билан боғланди  0 12:10Абдурауф Бўриев кубок финалида қайси клуб билан тўқнаш келишни исташини айтди  0 11:54Бруну Саудия ва Америка клублари таклифларини кўриб чиқади  2 10:48Рубен Аморим: "Менимча, биз ҳали тайёр эмасмиз"  2 10:22АS. "Реал" АПЛдан футболчи олиб келишни режа қилмоқда  4 09:53ПСЖ "Манчестер Сити"нинг илк таклифини қабул қилмади  2 09:25"Нефтчи" икки нафар бразилиялик билан шартнома имзолади  3 08:54EЧЛ гуруҳ босқичини ҳал қилган "Қайрат" қанча ишлаб олди?  6 08:26EЧЛнинг 32 та жамоаси маълум  7 07:53"Қайрат" бош мураббийи тарихий натижадан сўнг нималар деди?  1 07:40Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" — "Машъал" 3:1  1 07:32Ўзбекистон кубоги. Бугун яна иккита ярим финалчи аниқланади  6 02:06Биринчи лига. "Пахтакор-Фарм"дан 9:1, "ТерДУ"дан 8:1, пойтахт дербисида дуранг ва бошқа натижалар  1 02:05ЕЧЛ. "Буде Глимт" ва Кипр клуби лига босқичига йўлланмани қўлга киритди  0

Александр Хомяков: "Ҳафсалам пир бўлди" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Ҳафсалам пир бўлди"

Суперлига 8-туридан ўрин олган ОКМК - "Андижон" (4:3) баҳсидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ҳафсалам пир бўлди. Биринчи бўлимни ёмон ўтказмадик, аммо танаффусдан сўнг ҳисобни ушлаб қола олмадик. Рақиб сўнгги дақиқаларда кўп голлар уришидан хабардор эдик. Ўз ҳужумларимизни ҳам ривожлантира олмадик. Фақатгина умидсизлик ҳисси бор", - деди Александр Хомяков бугунги баҳс ҳақида.


- Рақиб ўйинига қандай баҳо берасиз?

- Биз рақиб жамоа сўнгги дақиқаларда кўплаб голлар уришини билар эдик. ОКМК ҳар доим ҳужум қилишга интиладиган жамоа. Бир киши кўп бўла туриб, рақибга ҳеч қандай ноқулайлик ярата олмадик. Ваҳоланки, биз ўйинни назорат қилишимиз керак эди. Биз қанотларни бой бериб қўйдик ва курашларда мағлуб бўла бошладик. Рақиб ўз ўйинини ўтказа олди ва ғалаба қозонди. Уларни ғалаба билан табриклайман.

Рейтинг: -14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика