"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди: Анвар Бердиев истеъфога чиқди

Sherzod Nurmatov
5 май 2025
"Шўртан" жамоаси бош мураббийи Анвар Бердиев лавозимидан озод этилди.

"Кеча Суперлиганинг 8-тур доирасида "Шўртан" ўз майдонида “Динамо” жамоасини қабул қилди ва 1:3 ҳисобида мағлубиятга учради. Жамоамиз Суперлига доирасидаги 8 та учрашувни 1 дуранг ва 7 мағлубият билан якунлади.                                                                      

"Шўртан" ПФК раҳбарияти вазиятни таҳлил қилиб, бош мураббий Анвар Бердиев билан шртномани муддатидан олдин бекор қилди", – дейилади клуб хабарида. 

Аввалроқ Championat.asia сайти "Шўртан" бош мураббийи лавозимини тарк этгани ҳақида хабар берган эди.                                        


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Шўртан" матбуот хизмати