"Андижон" собиқ футболчиси Ўзбекистон, Қозоғистон ва Беларусь чемпионатларини ўзаро солиштирди

Sherzod Nurmatov
5 май 2025
"Турон" ярим ҳимоячиси Абинур Нуримбет 20 ёшида учта чемпионат – Беларусь, Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг юқори дивизионларида тўп тепишга улгурди.

У ўз тажрибасидан келиб чиқиб, ушбу лигаларни солиштирди.

"Беларусда олий лига даражасидаги илк тажрибамни орттирдим. Катталар футболига ўтишимда маҳаллий мураббийларнинг менга бўлган ишончи ва қўллаб-қувватлаши кўзга ташланганди.

Ўзбекистонда кўпчилик футболчилар юқори даражадаги техникага эга бўлиб, маҳоратни тезлик билан намойиш эта олишади. Қозоғистон чемпионати билан таққослаш ҳозирча мен учун мушкул, чунки мавсум эндигина бошланди", – деди Нуримбет.

Ҳужумкор ярим ҳимоячи жорий мавсум "Турон" сафида 8 учрашувда иштирок этди. У ҚПЛдаги дебют мавсумидаёқ Туркистон жамоасининг асосий футболчиларидан бири бўлиб олди.

Эслатиб ўтамиз, Абинур Нуримбет 2024 йил бир муддат "Андижон"да ўйнаган ва "бургутлар" таркибида 6 та ўйин ўтказган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: kff.kz