Педру Морейра "Пахтакор"ни тарк этди

Aslanov Jasurbek
5 май 2025, 21:03
Португалиялик мутахассис Педру Морейра "Пахтакор" билан хайрлашди.

Морейра "шерлар" сафини тарк этди. Бу ҳақда Championat.asia бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев ўзининг Телеграмдаги каналида маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Педру Морейра 2024 йилнинг 4 декабрида "Пахтакор" бош мураббийи сифатида эълон қилинган эди. Мутахассис "шерлар" бошқарувида барча турнирларда 14та ўйин ўтказди ва уларнинг 7 тасида ғалабага эришди ва яна шунчасида мағлуб бўлди.

"Пахтакор"ни номаълум муддат жамоа собиқ бош мураббийи Камолиддин Тожиев бошқариб туради.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia