UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   0 20:24"Хайденхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:19"Астон Вилла" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  3 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  3 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:29"Вильярреал" — "Барселона". Таркиблар маълум  13 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  10 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  0 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  36

Мирко Йеличич: "Ўзбекистонда "тоза" ва техник футбол намойиш этишмаётганидан хафаман" Янгиликлар

Мирко Йеличич: "Ўзбекистонда "тоза" ва техник футбол намойиш этишмаётганидан хафаман"

Про лига 5-туридан ўрин олган "Олимпик" – "ФарДУ" (2:1) ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Мирко Йеличич фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида

- Бугун мураккаб ўйин бўлишини билардик. Ҳозир Про лигада деярли ҳамма жамоаларнинг даражаси бир хил. Жисмоний жиҳатларга урғу қаратилган курашлар бўлишидан хабардор эдик. Биз 80-дақиқагача ўз ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қилдик. 2:0 дан сўнг йигитлар бўшашишди ва уларнинг ўйинига мослашишимизга тўғри келди. Болалар ёш бўлишларига қарамай, астойдил курашди ва ғалаба қозонди. 

- "Олимпик" биринчи таймда ёрқин ўйин кўрсатди, иккинчи бўлимда эса вақт асосан курашларга сарфланди...

- "ФарДУ" таркибида асосан бўйи узун ва жисмонан кучли футболчилар йиғилган. Улар 2:0 дан кейин шунақа футбол ўйнашга ўтди. Узун пасларни кўп амалга оширишди. Биз ўз футболимизни кўрсатишга уриндик, эпизодларда курашдик, бошқа иложимиз ҳам йўқ эди. Рақиб ҳам кучли томонини кўрсатишга ҳаракат қилади. Бироқ Ўзбекистонда "тоза" ва техник футбол намойиш этишмаётганидан хафаман. Техник футболчилари бўлмагани учун улар узун паслар ва жисмоний тарафга урғу қаратишди. Таркибимизда уч нафар ёши катта футболчи бор, бошқалар академиядан чиққан ва катталар даражасида футбол ўйнамаган. Академиядан чиққан йигитлар бундай курашларга ҳали мослашмаган, бу уларга дарс бўлмоқда.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика