UZ

Сўнгги янгиликлар

03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  3 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  2 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  2 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  7 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  13 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  28 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0

«Андижон» бугун «Норин»ни йирик ҳисобда мағлуб этди Янгиликлар

«Андижон» бугун «Норин»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Виталий Легай бошқарувидаги «Андижон» янги мавсумга пухта ҳозирлик кўришга харакат қилмоқда. Жамоа айни дамда ўз қароргоҳида йиғин ўтказмоқда.

Мураббийлар кўрикда бўлиб турган футболчиларни кун ора синов-назорат ўйинларини ташкил этган холда кўздан кечирмоқда. Бугун ҳам навбатдаги ўртоқлик ўйини ташкил этилди. Ҳаққулободнинг «Норин» жамоаси Андижонга ташриф буюрди. Шўрбулоқ даҳасида жойлашган «ФИМИ» стадионида кечган учрашувда андижонликлар йирик ҳисобда ғалаба қозониб мухлисларини қувонтирди. Гарчи баҳс ўртоқлик мақомини олган бўлсада майдонда футболчилар ғалаба илинжида бор кучларини бериб харакат қилди. Айниқса тўп учун курашларда футболчилар бир-бирларини ортиқча аяб ўтирмади. Натижада аввалига меҳмонлардан Жавлон Искандаров кейинчалик мезбонлардан Қаҳрамон Маҳамаджонов ҳакам томонидан қизил карточка билан сийланиб, майдонни шерикларидан олдинроқ тарк этишга мажбур бўлди.
Учрашувнинг тафсилотларига тўхталишдан аввал шуни айтиб ўтиш жоизки, «Норин» таркибида шу куни Фарруҳ Турдалиев, Фарруҳ Нурлибоев, Мурод Тўйчибоев, Жавлон Искандаров, Шукур Жумабоев, Элдор Эргашев ҳамда Сарвар Сафаров каби ўйинчилар харакат қилди.

Ўйиннинг биринчи бўлимида мезбонлар ҳисобни очди. Мақсуд Маҳмудов бурчак зарбсини амалга оширди. Ҳаволатиб жарима майдони ичига узатиб берилган тўпни Бахтиёр Қосимов боши билан дарвоза тўрига аниқ жойлаб қўйди - 1:0. Танаффусга қадар ҳисоб бошқа ўзгармади.

Иккинчи бўлимда ҳар икки жамоа мураббийлари таркибда ўзгаришларни амалга ошириб, захирадан янги кучларни чиқара бошлади. Бу кўпроқ «Андижон»га фойда келтирди. Айниқса ҳужумчи Фарруҳ Шотурсунов майдонга тушиб, ўйинни янада кучайтирди. Айнан у иккинчи голга ассисентлик қилди. Тўп билан рақиб жарима майдони сари юриш қилиб, икки-уч футболчини алдаб ўтган холда тўпни янада қулай вазиятда турган Абдувоҳидовга етказди. Алишер эса бундан унумли фойдаланиб қолди. Шу ўринда айтиб ўтиш лозимки, ўтган мавсум ёшлар лигаси баҳсларида тўпурарлик салоҳиятини намойиш этган Алишер Абдувоҳидовдан бу йил мухлисларнинг умиди катта бўлмоқда. Ниҳоят у норасмий ўйин бўлсада, голлари ҳисобини очиб олди. Умид қиламизки, иқтидорли ҳужумчимиз чемпионат давомида ҳам голлари билан жамоага катта фойда келтиради.

Ўйиндаги бошқа голларга тўхталиб ўтамиз. Вазиятларнинг бирида «Норин» футболчилари ҳисобни биттага қисқартиришга муваффақ бўлди. Элёр Мўйдинов ўзини кўрсатди - 2:1.

Шундан сўнг андижонликлар бунга жавобан яна иккита тўп киритди. Шотурсунов тўпни эгаллаб олиб рақиб жарима майдони сари юриш қилди. Ўз постини ташлаб чиққан посбон Фаррух Турдалиевни ҳам усталик билан алдаб ўтиб, бўш қолган дарвозани аниқ нишонга ола билди - 3:1.

Шундан сўнг мезбонлар ҳотиржамликка берилмади. Аксинча заҳирадан майдонга чиққан ёшлар катта иштиёқ билан ҳужум ташкил эта бошлади. Аваз Олимжонов жарима майдони ичида дарвозага кучли зарба йўллади. Турдалиев тўпни аранг муштлари билан уриб қайтарди. Қайтган тўпга зарба бериш учун жуда қулай турган Фарруҳ Шотурсунов боши билан осонгина дарвозани ишғол этиб ўз дублини расмийлаштирди. Шу тариқа учрашувда андижонликлар йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Энди навбатдаги назорат учрашуви 4 март, шанба куни Фарғонада «Истиқлол» жамоасига қарши кечади.

02/03/2017
Назорат учрашуви.
«АНДИЖОН» - «НОРИН» 4:1
Андижон. «ФИМИ» стадиони.
Ҳакамлар:
Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов.

«АНДИЖОН»:
Лочин Долимов
Мансур Маҳсудов
Қаҳрамон Маҳамаджонов
Аҳрор Ўктамов
Фарруҳ Мирзаев
Бахтиёр Қосимов
Жаҳонгир Мақсудов
Абдулазиз Ёқубов
Мақсуд Маҳмудов
Шаҳзод Каримов
Алишер Абдувоҳидов.

ЗАХИРАДАН ТУШГАНЛАР:

Азиз Абубакиров
Хусниддин Хусниддинов
Фарруҳ Бекмуратов
Дилёр Расулов
Аваз Олимжонов
Фарруҳ Шотурсунов.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика