

27 ёшли япониялик футболчи билан тузиладиган битим 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. У "Арсенал"ни тарк этганидан сўнг эркин агент мақомида эди. Сешанба куни футболчи тиббий кўрикдан ўтиш ва битимга имзо чекиш учун Амстердамга етиб боради.
Томиясу 2024/25 йилги мавсум АПЛда 1 ўйин ўтказган. Ундан олдинги мавсумда эса лондонликлар сафида 30 учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урган ва 3 та голли узатмани амалга оширган эди.



