"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд

Aslanov Jasurbek
15 дек 2025
"Реал" бош мураббийи Хаби Алонсода энди хато қилиш ҳуқуқи қолмади.

"Мадрид" якшанба куни Ла Лиганинг 16-тури доирасида сафарда "Алавес"ни мағлуб этди (2:1). "The Athletic" нашрининг хабар беришича, ушбу ғалаба 44 ёшли баск мутахассиси атрофидаги тарангликни бироз юмшатди, аммо турли даражаларда, шу жумладан клуб раҳбариятида Хаби лойиҳасига нисбатан шубҳалар ҳамон сақланиб қолмоқда.

Чоршанба куни "Реал" Испания Кубогининг 1/16 финали доирасида сафарда учинчи дивизион аутсайдери "Талавера" билан баҳс олиб боради. Ушбу учрашувдаги эҳтимолий муваффақиятсизлик фалокат сифатида қабул қилинади ва бунинг ортидан жиддий қарорлар келади.

Шу билан бирга, Мадрид клуби натижалар имкон бергунига қадар Алонсони бош мураббий лавозимида қолдиришни маъқул кўрмоқда, бироқ Хабида хато қилиш имконияти амалда мавжуд эмас.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Athletic