UZ

Сўнгги янгиликлар

13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  1 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   2 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  6 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  10 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  3 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  16 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  3 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  22 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  14 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19

Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди Янгиликлар

Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди

Икки сайт ҳамкорлиги доирасида мавсумнинг рамзий жамоаси, энг яхши футболчиси, энг яхши мураббийи, энг яхши дарвозабони ва энг яхши ёш футболчиси аниқланди.

Сўровномада Championat.asia ижодкорлари ва Transfermarkt рус бўлими ходимлари иштирок этди.

Умумий рамзий терма жамоа қуйидагича кўриниш олди:
Дарвозабон: Владимир Назаров ("Пахтакор")
Ҳимоячилар: Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), Анваржон Ғофуров ("Нефтчи"), Жаҳонгир Ўрозов ("Динамо"), Шерзод Насруллаев ("Насаф")
Ярим ҳимоячилар: Икром Алибоев ("Нефтчи"), Башар Ресан ("Пахтакор"), Жамшид Искандеров ("Нефтчи")
Ҳужумчилар: Хуршид Ғиёсов (ОКМК), Люпчо Дориев ("Сўғдиёна"), Игорь Сергеев ("Пахтакор").



Индивидуал совринлар қуйидагиларга насиб қилди: 

Сўровнома натижаларига кўра, Игорь Сергеев мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлди. “Пахтакор” ҳужумчиси мавсум давомида 29 та ўйинда рақиблар дарвозасига 20 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Айнан у чемпионат тўпурари ҳам бўлди. Унинг жамоадоши Ҳожиакбар Алижонов иккинчи ўринни олди. Учинчи поғонага "Нефтчи" билан чемпионликка эришган Жамшид Искандеров жойлашди.


Виталий Левченко мавсумнинг энг яхши мураббийи деб топилди. "Нефтчи" унинг қўл остида 24 йиллик танаффусдан кейин яна Ўзбекистон чемпиони бўлди. "Пахтакор" устози Камолиддин Тожиев иккинчи ўринни эгаллади. Учинчи ўринни "Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов банд этди.



"Шерлар" посбони Владимир Назараов Суперлигада мавсумнинг энг яхши дарвозабонига айланди. У рамзий термамиздан ҳам жой олди. Назаров 22 та ўйинда майдонга тушиб жами 11 та тўп ўтказиб юборди ва 15 та баҳсда гол ўтказмади. Овоз бериш натижаларига кўра, Ботирали Эргашев иккинчи ўринни эгаллади. Учинчи қатордан "Қўқон-1912" дарвозабони Азизхон Исақов жой олди.


"Сурхон" ҳужумчиси Рустам Турдимуродов мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси бўлди. 21 ёшли футболчи биринчи даврани "Андижон" сафида ўтказди. У Суперлигада 30 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 3 та голли узатма соҳибига айланди. Турдимуродов нафақат Суперлигада, U-23 Осиё кубоги саралашида ҳам ишончли ўйин кўрсатди ва 4 та гол урди. Нодир Абдураззоқов иккинчи ўринни эгаллади. Учинчи ўрин "Динамо"нинг 19 ёшли футболчиси Ойбек Ўрмонжоновга насиб этди.



Ўзбекистоннинг мамлакат ташқарисидаги энг яхши футболчиси Элдор Шомуродов бўлди. 30 ёшли ҳужумчи бу йилни "Рома"да бошлади ва Туркиянинг "Истанбул Башакшеҳир" клубида тугатмоқда. Терма жамоамиз сардори Рим клубида 2025 йилда барча мусобақаларда 24 та баҳсда иштирок этиб, 5 та гол урди ва 4 та голли узатма берди. "Башакшеҳир" сафида 21 та ўйинда 10 та гол урди ва 2 та голли узатма соҳибига айланди. Элдор бу йил терма жамоа билан Жаҳон чемпионатига чиқди, CAFA ва Al Ain турнирлари ғолибига айланди. Миллий жамоа либосида 10 та учрашувда 2 та тўп киритди.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
10 дек 13:29:30
Ravshan Pulatov
2025 йил мураббийи ТИМУР КОПАДЗЕ булиши керак эди деб уйлайман бу менинг фикрим
-2   
10 дек 13:13:05
Маратик
Битта хакамниям кушмаптида сохтакор уйинчиси деп,шу одамлар худодан куркишармиканлар,маскарабозлар
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика