41 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр

Sherzod Nurmatov
15 дек 2025
Инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, "Флуминенсе" ҳимоячиси Тиаго Силва клуб билан шартномасини узайтирмайди.

"Globo" маълумотларига кўра, 41 ёшли бразилиялик футболчи Европага қайтишни истамоқда ва тушадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Силванинг "Флуминенсе" билан келишуви 2026 йилнинг ёзида якунланади. У Европа қитъасида "Челси", ПСЖ ва "Милан" жамоалари сафида тўп тепган. 

Силва 2025/26 йилги мавсум 46 ўйинда қатнашиб, 4 та гол урди ва 1 та голга ассистентлик қилди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Globo