"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
15 дек 2025 19:08
Янгиликлар
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
"Арқадағ" Олий лига мавсумини мутлақ идеал кўрсаткичлар билан якунлади — 28 ўйинда 28 та ғалаба ва кетма-кет учинчи чемпионлик унвони.
Жамоа 2023 йилда ташкил этилганидан бери миллий чемпионатда ҳали бирор марта ҳам мағлубиятга учрамади.
"Ақлли" шаҳар вакиллари 84 очко жамғариб, 105 та тўп киритди ва бор-йўғи 15 та гол ўтказиб юборди. Кумуш медаллар "Аҳал"га насиб этди (55 очко), бронза эса "Алтин Асир"га (53 очко) тегди.
Мусобақанинг энг яхши тўпурари "Арқадағ" ҳужумчиси Дидар Дурдиев бўлиб, у рақиблар дарвозасини 26 марта ишғол қилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар
Собиқ иттифоқ даврида иккинчи лигасида юрарди.
Мустақилликка эришилгандан кейин 2000 йилларгача Туркманистонда гегемонлик қилган.
2008 йилларга келиб жамоа бутунлай тарқатилиб юборилган эди.
2015 йилларда яна тиикланди,ҳозир аутсайдерлар қаторида