Анчелотти Бразилия ҳақида: "Марадона ЖЧда ёлғиз ўзи ғолиб чиққанди, лекин бу 40 йил олдин эди"

Aslanov Jasurbek
13 май 2026, 19:41
Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти жамоанинг ЖЧ-2026даги имкониятлари ҳақида гапирди.

"Албатта, биз истеъдодларни сақлаб қолишимиз керак, чунки ҳеч қайси давлатда Бразилия миллий жамоасида бўлгани каби доимий намоён бўладиган талантлар йўқ. Аммо биз бошқа жиҳатларни ҳам қўшишимиз лозим: яхши кайфият, муносабат, меҳнатсеварлик ва фидойилик. Чунки жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиш учун фақатгина талантнинг ўзи етарли эмас.

Менинг хотирамдаги жаҳон чемпионатида ёлғиз ўзи зафар қучган охирги футболчи — 1986 йилги Диего Марадона эди (кулимсираб). Лекин 1986 йилдан 2026 йилгача 40 йил ўтди. Футбол эса ўзгарди.

Менда яхши жамоа бор ва биз барча билан рақобатлаша оламиз. Бошқа ҳақиқатан ҳам кучли жамоалар ҳам мавжуд: Франция, Испания, Аргентина, Англия, Германия ва Португалия. Йил давомида мен барча жамоаларни ўрганиб чиқдим. Идеал жамоанинг ўзи йўқ, ҳар бирининг ўз муаммолари бор.

Бизда ҳам муаммолар мавжуд. Барча чизиқларда тўлиқ шаклланмаганмиз. Идеал бўлган жамоа эмас, балки кучлироқ бўлган ва хатоларни тўғрилай оладиган жамоа ғолиб чиқади", — деди Анчелотти.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Athletic