Неймар Бразилия терма жамоасининг энг муҳим футболчисини айтди

26 июн 2026, 00:16
"Сантос" ҳужумчиси Неймар Бразилия терма жамоасида Винисиус Жуниорнинг аҳамияти ҳақида фикр билдирди.

"Реал" вингери ЖЧ–2026 гуруҳ босқичидаги барча учрашувларда гол урди. Унинг ҳисобида учта ўйинда 4 та гол бор.

Бу кўрсаткич бўйича Винисиус фақат 5 та гол урган Лионель Мессидан ортда қолмоқда.

"Винининг ажойиб спорт формасидан жуда хурсандман. Айни пайтда у Бразилия терма жамоасининг энг муҳим футболчиси. У жамоага катта ёрдам бермоқда, ўйинлар тақдирини ҳал қилмоқда ва бу биз учун жуда муҳим", — деди Неймар.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: UOL Esporte