

ESPN маълумотига кўра, футболчининг бошланғич нархи - 130 миллион евро. Харидор клуб ушбу суммага яқинроқ нархдан бошлаши керак бўлади.
Немис клуби 19 ёшли вингерини сотишга эхтиёж сезмаяпти ва бирор клуб билан бу нархдан камига гаплашмоқчи ҳам бўлмаяпти.
"Лейпциг" ўтган йили 20 миллион евро эвазига Диомандени "Леганес"дан сотиб олганди. Ушбу мавсумда у Бундеслиганинг 33 ўйинида 12 гол ва 8 ассист қайд этди.
Ҳозирда унинг хизматларига ПСЖ ва "Ливерпуль" томонидан қизиқишлар бўлмоқда.



