

Бу ҳақда TEAMtalk хабар бермоқда.
Манба берган маълумотларга кўра, Лондоннинг икки клуби 21 ёшли футболчини диққат билан кузатиб бормоқда. Немис клуби Норвегия терма жамоаси аъзосини тахминан 51 миллион фунтга (59 миллион евро) баҳоламоқда. Шу билан бирга, Нусага "Барселона" ҳам қизиқиш билдирмоқда, бироқ футболчининг ўзи кўпроқ Премьер-лигага ўтишга мойиллик билдириши кутилмоқда.
Ўтган мавсумда норвегиялик вингер Германия чемпионатида 31 та ўйин ўтказиб, тўртта гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.



