

"Corriere dello Sport"нинг ёзишича, Жозе Моуринью бош мураббийлигидаги клуб ушбу трансферни амалга оширишга яқин турибди.
27 ёшли футболчининг хизматларига "Олимпиакос" ва "Галатасарой" томонидан қизиқишлар бўлди. Бироқ улар "Фиорентина" сўраган пулни тўлай олмади.
Гарчи италияликлар трансфердан 15 млн евро талаб қилган бўлишса-да, турк клубининг ушбу таклифига ижобий қарашган.
Марокашлик футболчи ўтган мавсумни ижара асосида "Манчестер Юнайтед" таркибида ўтказди ва 30 ўйинда майдонга тушди.



