Куртуа "Эл-Класико" ҳақида: "Реал" ғалаба қозониши мумкин, аммо ўйин осон бўлмайди"

24 окт 2026, 00:50
"Реал" дарвозабони Тибо Куртуа "Барселона"га қарши бўлажак "Эл-Класико" учрашуви ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Жамоалар 25 октябрь куни Ла Лиганинг "Камп Ноу" стадионида ўзаро баҳс олиб боришади.

20 октябрь куни "Барселона" Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 3-турида ПСЖга 2:4 ҳисобида мағлуб бўлган эди. Куртуа парижликлар ушбу ўйинда каталонияликларнинг енгилмас жамоа эмаслигини кўрсатганини таъкидлади.

"ПСЖ "Барселона" енгилмас жамоа эмаслигини кўрсатди. Бўлажак "Эл-Класико"дан нималар кутяпсиз?" деган саволга дарвозабон қуйидагича жавоб берди:

"Биз ПСЖ бошқа жамоалар учун ўзига хос намуна эканини биламиз. Улар сўнгги икки йилдаги энг кучли жамоа ва "Барселона"га қарши ажойиб ўйин ўтказишди. Жоан Гарсия ҳам кўплаб ажойиб сейвларни амалга оширди.

Бизни осон бўлмаган ўйин кутмоқда. Албатта, ғалаба қозонишга қодир эканимизни тушунамиз. Аммо "Эл-Класико" ҳар доим ўзига хос учрашув бўлиб, Чемпионлар лигасидаги ўйинлардан тубдан фарқ қилади.

Биз майдонга чиқиб, ғалаба қозонишга ва "Барселона" билан орамиздаги очколар фарқини қисқартиришга ҳаракат қилишимиз керак", — деди Куртуа.

Испания чемпионати жадвалида "Реал Мадрид" 21 очко билан учинчи ўринда бормоқда. 27 очко жамғарган "Барселона" эса пешқадамлик қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Marca