"Барселона" қизиқишидаги футболчи ЛаЛига клуби билан келишиб олди

Mirjalol Normatov
9 июл 2023
"Фиорентина" ярим ҳимоячиси Софьян Амрабат "Атлетико" билан келишиб олди.

"Footmercato" хабарига кўра, футболчи ва клуб ўртасида келишув бор, бироқ "Атлетико" Италия клубини қаноатлантирадиган таклиф бера олмаяпти. Олдинроқ футболчи учун "Ал Аҳли" ҳам курашга қўшилгани борасида маълумотлар тарқалганди. Фаолиятини Саудия Арабистонида ҳам ўтказган Софьян Амрабатнинг акаси "Ал Аҳли№ билан музокаралар олиб бормоқда.

Марокашлик футболчи Европада қолишни истаяпти. 26 ёшли футболчи узоқ вақт давомида "Барселона"га ўтиши тахмин қилинганди, бироқ кейинчалик трансфер ишлари амалга ошмади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Footmercato