

Бу ҳақда AD.nl хабар берди.
Марокашлик футболчининг трансфери "қизиллар"га 35 миллион еврога тушади. Бу молиявий жиҳатдан аввал айтилганидан кўра анча фойдалироқ.
Софьян Амрабат сўнгги уч мавсумни "Фиорентина"да ўтказди. 26 ёшли марокашлик ЖЧ-2022даги ҳаракатлари билан эсда қолди. У майдон марказидаги иш ҳажми билан томошабинларни ҳайратга солди. Айни пайтда "Ливерпул"га айнан шундай таянч ярим ҳимоячиси керак.



