

"Ўзбекистонда кундалик ҳаёт оғир кечди. Мураббийимиз арман эди, ҳар куни бир соатлик мажлислар, рус тилидаги видеотаҳлиллар таржимонсиз ўтарди. Сенга ҳатто тушунтириб ҳам берилмаган нарсани талаб қилишлари ақлга сиғмайдиган ҳолат. Муомала масаласи ҳам шундай эди, лекин бу умуман бошқа маданият, агар шундай жойларга боришга қарор қилсанг, унга мослашишинг керак. Грецияда ҳам, Литвада ҳам бундай ҳолатга дуч келмагандим", – деди марказий ҳимоячи.
"Ростини айтсам, у ерлардагилари жуда яхши тажриба бўлган эди, лекин бу ерда вазиятга мослашиб кета олмадим. Очиғи, ўзимни қулай ҳис қилмадим. Охирроғида бироз ўйнашга муваффақ бўлдим, лекин жамоадан кетмоқчи эканлигимни айта бошлаганимдан сўнг, майдонга жуда кам тушдим. Лиганинг савияси ёмон эмас, яхши даражада. Ўйин услуби эса мутлақо бошқача: улар жисмоний ва техник жиҳатдан жуда яхши, лекин тактик томонлама ундай эмас. Жуда тартибсиз ҳаракат қилишади ва ўйин ўта тўғридан-тўғри, 'ҳужумга ҳужум' тарзида кечади, шу томондан олиб қараганда оғирроқ", – дея қўшимча қилди 31 ёшли футболчи.



