

Ўз навбатида, “Сурхон” Суперлига регламентига зид равишда расмий учрашув стартига 20 кун вақт қолгунига қадар ҳам Суперлига 13-туридан ўрин олган “Динамо”га қарши учрашув ўтиши режалаштирилган стадион масаласида Лигага расмий таклиф киритмади. Шундан келиб чиқиб, мазкур беллашув “Сурхон” клубининг номинал мезбонлиги остида Самарқанддаги “Динамо” стадионида ўтказилади.
Маълумот учун, Суперлига жорий мавсумида худди шундай сабаб оқибатида 3-тур доирасидаги “Машъал” — “Қизилқум”, 4-тур доирасидаги “Сўғдиёна” — “Пахтакор” ҳамда 7-тур доирасидаги “Насаф” — “Бухоро” учрашувлари рақиб майдонига кўчирилганди. “Сурхон” — “Динамо” беллашуви бу борада ҳисоб бўйича тўртинчиси ҳисобланади.



