Александр Волков: "Металлург" дарвозабонига қойил"
21 июн 2016 22:48
Янгиликлар
Александр Волков: "Металлург" дарвозабонига қойил"
"Навбаҳор" - "Металлург" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Александр Волков ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бугун биз учун худди финалдек эди. Ғалаба қозонишга мажбур эдик. Балки шунинг учун йигитларда ортиқча босим бўлгандир. Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо рақиб посбони бугун мўжизаларни амалга оширди. Йигитларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Улар қўлларидан келганича ўйнашди. Аммо дарвозабонга балли.
Нима учун Пишур эмас Мамазулмов ўйнади? Интервью? Бундан хабарим йўқ. Шунчаки Мўйдин Мамазулумовнинг машғулотлардаги ҳаракатларини кузатдим. Тажрибали футболчи, уни синаб кўрдик. Афсуски ўйин давомида уни алмаштиришга мажбур бўлдик", - дейди Волков.
"Навбаҳор" матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Эрон жамоаси Ўзбекистон МТЖ етакчиларидан бири учун 1 миллион доллар бериши мумкин
Фикрлар