А Серия. "Рома" ғалабага эришди ва тўртинчи ўринга кўтарилди
Aslanov Jasurbek
30 дек 2026
А Сериянинг 17-туридан ўрин олган "Рома" - "Женоа" баҳси якунига етди.
Мезбонлар биринчи бўлимнинг ўзидаёқ 3 та гол уриб, баҳс тақдирини ҳал қилишди. "Женоа" бор-йўғи 1 та гол билан жавоб бера олди. Римликлар ушбу ғалабадан сўнг А Серия жадвалида тўртинчи ўринга чиқиб олди.