“Ал Насср“ Пиолининг ўрнига бошқа бир италиялик мураббий билан шартнома имзоламоқчи

Khoja
13 июн 2025
Яқинда Италия терма жамоасини тарк этган Лучано Спаллетти фаолиятини Саудияда давом эттириши мумкин.

Унга “Ал Насср“ қизиқиш билдирмоқда. Раҳбарият тез орада амалдаги бош мураббий Стефано Пиолини истеъфога чиқариш ниятида.

Эслатиб ўтамиз, “Ал Насср“ ўтган мавсум Саудия Арабистони чемпионатида 3-ўрини қўлга киритди. Шунингдек, Элит ОЧЛда ярим финалда мағлуб бўлди.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com