

Томонлар икки йиллик шартнома имзолашди. Энди Постекоглу Криштиану Роналду сардорлигидаги жамоани бошқаради.
59 ёшли мураббий сўнгги марта "Тоттенхэм"ни бошқарган ва 2024/25 йилги мавсумда клубни Европа Лигаси ғолиблигига олиб чиққан эди. Бу "шпорлар"нинг 17 йиллик совринсиз сериясига барҳам берган муҳим ютуқ бўлган.
"Ал Насср" раҳбарияти янги мавсумда ички чемпионат ва Осиё Чемпионлар лигасида юқори натижаларга эришиш учун тажрибали мураббийга ишонч билдирмоқда.



