

Маълумотларга кўра, жамоанинг бир қатор футболчилари июнь ойи учун маошларини тўлиқ олишмаган. Клуб раҳбарияти ушбу вазиятни қисқа фурсат ичида ҳал қилиш ва футболчилар билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилиш устида ишламоқда.
Молиявий муаммолар сабабли жамоа трансфер бозорида ҳам ўз режаларини вақтинча тўхтатди. Хусусан, Марсело Брозовичнинг кетишидан сўнг бўшаб қолган ўринга янги легионер футболчини олиб келиш жараёни ортга сурилди. Клуб раҳбарияти молиявий вазият тўлиқ ойдинлашмагунча, номзодлар билан расмий музокараларга киришмоқчи эмас.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум якунларига кўра "Ал Насср" Саудия Арабистони чемпиони бўлди. Яқинда эса жамоага Анже Постекоглу янги бош мураббий этиб тайинланди.



