

Колумбиялик футболчи Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 3-туридан ўрин олган ва 2:2 ҳисобида якунланган баҳсда 68-дақиқада захирадан майдонга тушди. Бироқ у учрашувнинг 90-дақиқасида майдонни тарк этишга мажбур бўлди.
"Бавария" матбуот хизмати бугун футболчи чап сон орқа қисми мушакларида енгил жароҳат олганини маълум қилди. Диаснинг қачон майдонга қайтиши ҳозирча аниқ эмас.



