

Манба маълумотларига кўра, томонлар ҳозирча келишувга эришмаган, бироқ музокараларни давом эттирмоқда.
Адейеми 2022 йилнинг ёзидан бери "Боруссия" сафида ўйнамоқда. Футболчи ўтган мавсумда барча мусобақаларда 39 та ўйин ўтказиб, 9 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt портали 24 ёшли ҳужумчининг бозор қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда. Адейемининг Дортмунд билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.



