

Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, 22 ёшли ярим ҳимоячи клубнинг "дахлсиз" футболчиси ҳисобланмайди.
Доимий трансфер бўйича яхши таклиф бўлган тақдирда, "кўклар" аргентиналикни қўйиб юборишга тайёр. Унга қизиқиш билдирган клублар дастлабки қадамларни ташлай бошлашди.
Шундай қилиб, Гарначо "Челси"даги атиги бир мавсумдан сўнг кетиши мумкин. Алехандро лондонликларга 2025 йилнинг августида "Манчестер Юнайтед"дан 40 миллион фунт стерлинг эвазига қўшилган эди.



