Фабио Каннаваро: "Искандеровнинг потенциалидан яхши хабардорман. Унинг даражасини билган ҳолда ЖЧга олиб борганман"

Sherzod Nurmatov
5 авг 2026, 13:28
ЎФА мажлислар залида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро иштирокидаги матбуот анжумани давом этяпти.

- ЖЧда олдинга боришга, ҳужум қилишга интилдик. Аммо бизда вазиятлар ва ярим ҳимоя чизиғидаги футболчиларнинг жароҳати билан боғлиқ инқироз кузатилди. Шу ҳолатда ички лигамизда яхши ўйнаб турган Жамшид Искандеров бор-йўғи 8 дақиқа ўйнади. Ундан жуда кам фойдаланганингизга нима сабаб бўлди?

- Ярим ҳимояда юқори даражали ўйинчиларимиз кўп. Жамшид Искандеров ҳам ҳужумкор ва ассист берадиган футболчилар сирасига киради. Биз Колумбия ва Португалия билан ўйиндан келиб чиқиб ўзгаришларга қўл урдик. Албатта, Искандеровнинг потенциалидан яхши хабардормиз. Биз вазиятдан келиб чиқиб бошқа футболчилардан фойдаландик. Ҳеч қандай конкрет сабаб йўқ. У билан муаммога эга эмасман. Унинг имкониятларини, даражасини билган ҳолда ЖЧга олиб борганман.

Мураббий баъзида тўғри ва нотўғри қарорлар қабул қилади. Масалан, бизда йиғин давомида шундай футболчи бўлдики, у барчадан ажралиб турди ва астойдил меҳнат қилди. Бу — Жасур Жалолиддинов. У зўр қатнашди, унинг ўзига ҳам буни айтдим. Бироқ у Суперлигада ўйнамагани туфайли якуний рўйхатга киритилмади. Буни унга тушунтирдим. Бош мураббийга қайсидир қарорни қабул қилиш қийин ва барча масъулиятни ўз бўйнига олади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф

Сўнгги янгиликлар

Барча ›