2:0 дан 2:3 гача: Россиядан ақл бовар қилмас камбэк!

admin
13 ноя 2026, 12:40
Икки давлат, икки терма жамоа ва ҳақиқий футбол драмасига айланган битта ўйин!

Ўзбекистон "Пахтакор" стадионида Россияни қабул қилди.

Мезбонлар ўйинни фаол бошлаб, ўз сўзларини айтишди. 5-дақиқадаёқ бурчак зарбасидан сўнг Виктор Мелёхин тўпни ўз дарвозасига киритиб юборди — 1:0!

2.jpg

Биринчи бўлим кескин курашлар остида ўтди. Россия ҳисобни тенглаштириш йўлларини излади, Ўзбекистон эса устунликни мустаҳкамлашга ҳаракат қилди. Бироқ жамоалар танаффусга 1:0 ҳисобида йўл олишди.

Танаффусдан сўнг Ўзбекистон дарҳол иккинчи голни урди. 47-дақиқада Беҳруз Каримов фарқни оширди — 2:0!

Ғалаба яқиндек туюлганди, аммо Россия ўйинни бутунлай ўзгартириб юборди. 69 ва 76-дақиқаларда Николай Комличенко голлар уриб, дублни расмийлаштирган бўлса, 79-дақиқада Алексей Миранчук меҳмонларнинг учинчи тўпини киритди.

Финал ҳуштаги! 2:3 — Россия терма жамоаси ғалабани илиб кетди!

Икки тўп фарқи билан олдинда боришдан мағлубиятгача. "Пахтакор"да ҳақиқий футбол драмаси юз берди...

Шаҳзода Тожиева

Ўхшаш янгиликлар


adminМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›