

"Биз ўйин давомида, айниқса биринчи бўлимда айрим пайтларда яхши ўйнадик. Кўпроқ гол ура олмаганимиз рост, лекин биз кўплаб вазиятлар яратдик ва ҳатто икки марта дарвоза тўсинини пойлаб қўйдик. Ҳамма нарса ҳам ёмон эмас эди.
Мени хафа қилган ягона нарса — Италиянинг иккинчи голига муносиб жавоб қайтара олмаганимиз бўлса керак. Иккинчи бўлимда ҳимояда бироз қийинчиликларга дуч келдик", — дейди Зиданнинг сўзларини УЕФА расмий сайти келтиради.
Миллатлар лигасининг кейинги ўйинида Италия терма жамоаси Бельгия билан баҳс олиб боради, Франция эса Туркияга қарши майдонга тушади. Иккала учрашув ҳам 15 ноябрь куни бўлиб ўтади.



