Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph

13 ноя 2026, 09:30
Майкл Кэррик "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи лавозимидан озод этилганидан ранжиган ва клуб раҳбариятидан хафа, деб хабар беради The Telegraph.

Аввалроқ клуб мутахассиснинг истеъфога чиқарилганини расмий сайтида эълон қилган эди.

"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти воқеалар ривожини ҳисобга олган ҳолда, Кэррикнинг бундай хафагарчилиги ва норозилиги сабабларини яхши тушунади. Клуб юзага келган вазиятдан афсусда, бироқ раҳбарият иложи борича шаффоф тарзда ва белгиланган тартиб-қоидаларга мувофиқ ҳаракат қилишга ҳаракат қилгани таъкидланади.

Англия чемпионатида 10 та ўйин ўтказган "Манчестер Юнайтед" саккиз очко жамғариб, турнир жадвалида 18-ўринни эгаллаб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: The Telegraph

Сўнгги янгиликлар

Барча ›