Матвей Сафонов Россия терма жамоаси Ўзбекистонни ниманинг ҳисобига мағлуб этганини тушунтириб ўтди

13 ноя 2026, 08:38
Россия терма жамоаси дарвозабони Матвей Сафонов ўртоқлик ўйинида Ўзбекистонни (3:2) ниманинг ҳисобига мағлуб этганини тушунтириб ўтди.

"Ўзбекистон — яхши жамоа. Биринчи таймда улар баъзи эпизодларда биздан яхшироқ кўринди, яхши прессинг қилишди. Иккинчи бўлимда эса бошқача энергия билан чиқиб, баҳсни ўз томонимизга буриб юборишга муваффақ бўлдик, гарчи тезкор гол ўтказиб юборган бўлсак ҳам. Қолган вақтда ўйинни назорат қилдик, захирадан майдонга тушганлар ўйинимизни кучайтирди. Ўз ишимизни қилдик, бу ўз самарасини берди. Карпин танаффусда бошимиздаги кайфиятни ўзгартиришни айтди. Ўйинни ўзгартириб юбориш учун шунинг ўзи етарли бўлди", — деди Сафонов.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia