Абдувоҳид Неъматов: "Танқидлар мендан олдинги посбонларга ҳам бўлган, мендан кейингиларига ҳам бўлади"

Iskandarov Abdulaziz
23 сен 2026, 08:25
Ўзбекистон терма жамоаси Эрон билан учрашувга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Терма жамоамиз дарвозабони Абдувоҳид Неъматов тараддуд жараёнлари ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

"Жаҳон чемпионатидан сўнг Осиё Кубогига тайёргарлик кетмоқда. Олдимизда 3 та ўртоқлик учрашуви бор. Мана шу ўйинларга тайёрланмоқдамиз. Таркибда янги футболчилар бор. Худо хоҳласа, мослашиб яхши киришиб кетишади",- дейди Абдувоҳид Неъматов.

- "Насаф"дан 2 нафар дарвозабон чақирилиши кутилганмиди?

- Буни мен ҳал қилмайман.

- Жаҳон чемпионатидан сўнг дарвозабонларимиз танқидга учради. Бунга қандай жавоб берасиз?

- Жаҳон чемпионатини қарасангиз, Португалия билан ўйинга тўхталайлик. Худди жамоамиз 4 та гол урди, мен 5 та гол ўтказиб, ютқаздик. Саволингизни шундай тушундим. Бутун жамоа ютқазди. Худо хоҳласа ҳаммаси яхши бўлади. Танқидлар мендан олдингиларга ҳам, мендан кейинги дарвозабонларга ҳам бўлади. Керак бўлса сизга ҳам танқид ёғилади.

- Ўткир Юсупов анча йилдан сўнг илк бор термага чақирилмади. Абдувоҳид Неъматов биринчи рақамли дарвозабонга айланадими?

- 2020 йилдан бери терма жамоадаман. Ҳар доим боримни берганман ва бераман ҳам.

- "Насаф"даги охирги ўйинингизда пенальтидан гол урдингиз. Терма жамоада ҳам сизни шу ролда кўрамизми?

- Имконият бўлса фойдаланамиз.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›