

"Баъзан футбол дунёсига бошқалардан ажралиб турадиган мана шундай ўйинчилар керак бўлади. Бизда ҳам шундай футболчилар бор ва уларнинг муваффақиятидан хурсанд бўламиз. Масалан, "Бавария"да Франк Рибери шундай ўйинчи эди. Шу сабабли мен Винисиусга катта ҳурмат билан қарайман.
Албатта, унинг бизга қарши ўта яхши ўйнашини хоҳламайман, лекин инсоний муносабатлар натижадан муҳимроқ. Менимча, Вини ўзлигича қолиши керак", — дея Компанининг сўзларини келтирмоқда "Goal" нашри.
Бразилиялик юлдуз жорий мавсум Чемпионлар Лигасида 13 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, "Бавария" ва "Реал" ўртасидаги жавоб учрашуви 15 апрель куни Мюнхендаги "Арена Мюнхен" стадионида бўлиб ўтади. Дастлабки баҳсда мюнхенликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.



