

Манбанинг хабарига кўра, жариманинг умумий суммаси 22,5 млн еврони ташкил этади, бироқ клуб ундан фақат 7,5 млн евросини тўлайди. Қолган маблағ эса фақат молиявий кўрсаткичлар ёмонлашган тақдирда тўланади, чунки улар 2024 йилдан 2025 йилгача бўлган даврда пасайган эди. Шунингдек, инглиз клубига тайинланган ушбу жарима 2025 йилда Европа клубларига қўйилган санкциялар ичида "Страсбург"дан (25 млн евро) кейин иккинчи энг йирик молиявий жазо бўлгани таъкидланмоқда.
Аввалроқ "Астон Вилла" ўтган йили УЕФАнинг молиявий қоидаларини бузгани учун 11 млн евро миқдорида жаримага тортилган эди.



