ЖЧ-2026. Мексика Эквадорни мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди

1 июл 2026, 09:00
ЖЧ-2026 мусобақасининг навбатдаги 1/16 финал учрашуви бўлиб ўтди.

Унда мусобақа мезбонларидан бири ҳисобланмиш Мексика Эквадорга қарши баҳс олиб борди.

Учрашувнинг 22-дақиқасида Мексика ҳисобни очди. Мезбонлар сафида биринчи голни Хулиан Киньонес урди.

31-дақиқада Рауль Хименес жамоасининг иккинчи голини урди ва шу тариқа учрашув 2:0 ҳисобида Мексиканинг ғалабаси билан якунланди.

Энди Мексика 1/8 финалда Конго ДР ва Англия учрашуви ғолибига қарши майдонга тушади.

ЖЧ-2026. 1/16 финал

Мексика – Эквадор 2:0

Гол: 22 - Хулиан Киньонес, 31 - Рауль Хименес.

Мексика: Ранхел, Санчес, Васкес, Монтес, Галярдо, Лира, Ромо, Мора, Кинонес, Алварадо, Хименес.

Эквадор: Галиндес, Инкапие, Пачо, Ордонес, Франко, Кайседо, Вите, Ангуло, Йебоа, Валенсия, Плата.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia